Янги модель — Land Aircraft Carrier деб номланади. У гибрид двигателга эга бўлиб, 1000 км гача йўл босиши мумкин. Энг ҳайратланарлиси — минивэн ичидаги икки ўринли коптер машинанинг танасидан ажралиб чиқиб, автопилот ёки қўлда бошқариладиган тарзда учиши мумкин.
Тўғри, ҳозирча парвозлар фақат ҳукумат рухсат берган махсус йўналишларда амалга оширилади. Аммо бу босқич — келажак транспортига қўйилган катта қадам.
Нархи ҳозирча сир, лекин тахминан 2 миллион юань (≈280 минг доллар) атрофида бўлиши айтилмоқда. Сотувлар 2026 йилда бошланади.






