Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея Малайзия билан дипломатик алоқаларни узди
Фото: Reuters
Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги Малайзия билан дипломатик алоқалар узилишини эълон қилди. Бунга эса Шимолий Корея фуқаросининг АҚШга экстрадиция қилиниши сабаб бўлди.
Аввалроқ АҚШнинг Федерал қидирувлар бюроси Малайзияда яшовчи шимолий кореялик бизнесменни БМТ санкцияларини бузган ҳолда Сингапурдан Пхенянга тақиқланган буюмларни етказишда айблаган. Малайзия олий суди тадбиркорни АҚШга экстрадиция қилишга рухсат берган. Пхенян эса бизнесмен “қонуний ташқи савдо фаолияти” билан шуғулланганини таъкидламоқда.
“Бутун дунё учун ҳайратланарли бу ҳодиса АҚШнинг душманона сиёсати томонидан яратилган ва мамлакатимизни яккалаш ҳамда бўғишга қаратилган Кореяга қарши фитнанинг очиқча “маҳсулоти” ва Малайзия ҳукуматининг АҚШга лаганбардорлик қилиши ҳисобланади”, деб айтилган Корея Марказий телеграф агентлиги баёнотида.
Ушбу воқеалар ортида Пхенян “АҚШга ёқиш учун Шимолий Кореяга қарши душманона ҳаракат содир этган” Малайзия билан дипломатик алоқаларни узишга қарор қилганини маълум қилган. Шимолий Корея Малайзия ҳукумати бундай ҳаракатларнинг икки давлат ўртасида юзага келадиган барча оқибатлари учун тўлиқ жавобгар эканидан огоҳлантирган.
Пхенян, шунингдек, АҚШ “ушбу ҳодисанинг саҳна ортидаги бошқарувчиси ва бош сабабчиси” сифатида “тегишли товон тўлашини” айтган.
Мавзуга оид
12:54 / 02.04.2026
Пушти масжид, қадимий порт, эгизак миноралар ва кенг ассортиментли гастрономия: саёҳат учун нега Малайзияни танлаш керак?
12:24 / 17.03.2026
“Умра плюс” дастури учун малай ва индонез тилларини биладиган гидлар тайёрланади
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
20:01 / 01.03.2026