Кимлар божхона аудитидан ўтказилиши аниқлаштирилди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди.

Фото: Norma.uz
Norma’нинг ёзишича, низомга мувофиқ божхона аудити кўзланган мақсадлардан келиб чиқиб, камерал ёки сайёр шаклда, қуйидаги ваколатли шахсларга нисбатан ўтказилади:
- декларант;
- ташувчи;
- божхона омбори бўлмаган жойларда товарларни божхона назоратида сақлаётган шахс;
- божхона омбори, бож олинмайдиган савдо дўкони ва эркин омбор эгалари;
- импортчи, юк қабул қилувчи, товарларга нисбатан молиявий тартибга солиш учун жавобгар шахслар;
- чиқариб юборилган товарларни сотиб олувчилар;
- ваколатли иқтисодий оператор;
- ваколатли шахснинг барча молиявий ва ҳуқуқий мажбуриятларини ўз зиммасига олган шахслар.
Божхона аудитини амалга ошириш жараёнига, заруратга кўра, махсус билим ва кўникмаларга эга, холис, аудит натижаларидан манфаатдор бўлмаган мутахассислар жалб қилиниши мумкин.
Божхона аудити товарларнинг божхона назорати остида бўлиши муддати тугаган пайтдан эътиборан 3 йил давомида амалга оширилиши мумкин. Божхона аудити бўйича ҳужжатлар «Bojxona auditi» тизимида қайд этиб борилади.
Низомда айнан бир товарга нисбатан такрорий божхона аудити ўтказилишига йўл қўйилмаслиги назарда тутилган.
Камерал божхона аудити ва сайёр божхона аудитини ўтказиш муддатлари тегишинча 10 ва 30 иш кунидан ошмаслиги лозим.
Камерал божхона аудитини ўтказиш учун «Bojxona auditi» тизимидаги қуйидагилар асос бўлади:
- божхона органлари ахборот дастурларининг маълумотлари таҳлили натижасида камерал божхона аудитини ўтказиш бўйича аниқланган хавф даражалари;
- хорижий давлатлар тегишли органларидан олинган маълумотларнинг божхона органларидаги маълумотларга мос келмаслиги.
Сайёр божхона аудити текширувларни рўйхатга олиш ягона тизими орқали президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли вакилни хабардор қилган ҳолда ўтказилади.
Текширув ўтказиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
- божхона органлари ахборот дастурларининг маълумотлари таҳлили натижасида сайёр божхона аудитини ўтказиш бўйича аниқланган хавф даражалари;
- божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши мумкинлигини кўрсатувчи камерал божхона аудити натижалари;
- божхона органлари талабига асосан белгиланган муддат ичида хабарномада кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар тақдим этилмаслиги;
- камерал божхона аудити натижалари бўйича тузилган далолатнома юзасидан ваколатли шахс эътирози бўлган саволларга аниқлик киритиш зарурати юзага келганда.
Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1.05.2021 йилдан кучга киради.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европанинг олтита давлати «Россияга босим ўтказишни» давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:11
-
Британияликлар тўлиқ офисга қайтишдан кўра ишдан бўшашни афзал кўрмоқда — тадқиқот
Жамият | 00:46
-
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон | 00:20
-
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди
Жаҳон | 23:40 / 31.03.2025
Мавзуга оид

09:10 / 23.10.2024
Энергетика ресурслари истеъмолчилари энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди

17:37 / 12.07.2024
Ҳокимликларда ички аудит хизматлари ташкил этилади

16:49 / 22.02.2024
Бино ва иншоотларни энергия аудитидан ўтказиш режалаштирилмоқда

07:50 / 22.08.2023