13:16 / 20.03.2021
22089

Кун сўрови: Коронавирусга қарши вакцина оласизми?

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёни бошланиш арафасида. Биз «Кун сўрови» рукнида вакцина оласизми, деган савол билан юртдошларимизга юзландик.

Сўровда қатнашганларнинг аксарияти эмланишга рози экани, вакцина олиш саломатлик учун муҳимлигини айтди.

Баъзи респондентлар вакцина ҳақида маълумотга эга эмасликларини, маълумот берилса ва маъқул бўлса, албатта олишларини билдиришди.

Яна айримлар эса вакцина олишни истамаслигини айтишди.

Кимлар биринчи бўлиб ва бепул эмланади?

Кимлар биринчи эмланади?

Ўзбекистонда биринчи навбатда коронавирусга қарши эмланадиган аҳоли сони 4 млн 112 минг 668 нафарни ташкил этади.

Биринчи навбатда коронавирусга қарши эмланадиган аҳоли қатламлари:

  • 65-74 ёшгача бўлган қариялар – 1 млн 85 минг 797 нафар;
  • 75 ёшдан 84 ёшгача бўлган кексалар – 388 минг 686 нафар;
  • 85 ёш ва ундан юқори кексалар – 139 минг 280 нафар;
  • тиббиёт ходимлари – 447 минг 976 нафар;
  • сурункали касалликлари бор аҳоли (18-65 ёш) – 888 190 нафар;
  • мактаб ўқитувчилари – 689 минг 383 нафар;
  • мактабгача таълим муассасаси ходимлари – 223 минг 426 нафар;
  • қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари – 180 минг нафар.

Ўзбекистонда эмлаш жараёнига 3138та эмлаш пунктлари, 862та мобил бригадалар (ҳар бирида 1 нафар оилавий шифокор, 1 нафар вакцинатор ва 1 нафар муолажа ҳамшираси мавжуд) жалб этилган. Вакцина олиб келиниши кўпайгач, хусусий клиникаларда ҳам эмлаш ишлари амалга оширилади.

Эмлашда халқаро ҳамжамият томонидан бепул тақдим этилган Covishield (AstraZeneca), Хитой билан ҳамкорликда синалаётган ZF-2001 ва Россиянинг Спутник V вакциналари қўлланади.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top