Ўзбекистон | 12:16 / 22.03.2021
1791
2 дақиқада ўқилади

Иншоотлар сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш концепцияси тасдиқланади

Вазирлар Маҳкамасининг “Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, қарор лойиҳаси президентнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 30 июлдаги ПҚ–4794-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлигининг Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги таклифи берилган ва уни тасдиқлаш таклиф қилинган.

Бундан ташқари:

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда концепциянинг мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторлари;

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш таклиф қилинган.

Концепция Ўзбекистонда сейсмология, иншоотлар сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналишлари, вазифалари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги режаларини белгилайди ҳамда соҳага оид дастурлар ва комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун асос бўлади.

Сейсмология, иншоотлар сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати мамлакат, минтақалар ва тармоқлар бўйича дастурларни муваффақиятли амалга оширишни таъминлаш мақсадида инновациялар, инвестициялар ва илмий-техник ресурслардан самарали фойдаланиш орқали тармоқ салоҳиятини оширишга йўналтирилгани айтилади.

Концепция жаҳон тенденцияларини ўрганиш асосида сейсмология, иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизлик соҳасидаги 2030 йилгача ривожлантириш мақсадлари ва вазифаларини ислоҳ қилиш йўналишларини белгилайди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Yandex Uzbekistan Ўзбекистонда эндиликда бизнес мулоқотларини амалга ошириш учун Юлдуз ва Лола овозларини тақдим этди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди