Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарликка тортиш ёши ўзгаради
“Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Хотин-қизлар ва болалар ҳаёти, соғлиғи учун пайдо бўлган хавфни бартараф этиш, тезкор чора-тадбирлар талаб қиладиган ҳаётий вазиятлар юз берганда хотин-қизлар ва болалар хавфсизлигини таъминлаш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилиши барвақт олдини олиш, аёллар ва болалар ўртасида ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатлари олдини олиш, ўз жонига қасд қилиш асл сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, ўз вақтида ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш мақсад қилинган.
Лойиҳада Бош прокуратура Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ билан биргаликда Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига:
- ўзбошимчалик билан жазолаш мақсадида шахсга зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш йўли билан ёки қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар воситасида руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказиш (самосуд);
- вояга етмаганлар жинсий эркинлигига қарши жиноятлар, хусусан, Жиноят кодекси 128- ва 129-моддалари санкцияларини ошириш;
- жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарликка тортиш ёши 14 ёш этиб белгилаш;
- ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар содир этган жинояти учун вояга етмаган шахс жазони ўтаб бўлганидан сўнг судланмаган деб ҳисоблаш;
- вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳни сўроқ қилишнинг умумий давомийлиги кун давомида дам олиш ва овқатланиш учун бир соатлик танаффусни ҳисобга олмаганда тўрт соатдан ошмаслиги;
- вояга етмаган жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи ёки айбланувчини сўроқ қилишда вояга етмаган шахс ёки унинг қонуний вакили илтимосига кўра психолог иштирок этиши каби нормалар билан тўлдиришга оид ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.
Мавзуга оид
11:43 / 27.06.2026
Хатирчида 6 ойлик ўғлининг оғзига пайпоқ тиқиб ўлдирган ота 15 йилга қамалди
16:35 / 23.06.2026
Талон-торож ва фирибгарлик учун “чиқиш эшиклари” торайди
13:08 / 23.06.2026
Ўзбекистонда коррупционерлар реестри ниҳоят жорий этилмоқда
17:31 / 12.06.2026