Жаҳон | 16:42 / 22.03.2021
7324
1 дақиқада ўқилади

Тайванда иккита F-5E қирувчи самолёти ҳалокатга учради

Ушбу ҳодисадан сўнг мамлакат мудофаа вазирлиги ҳавода бўлган барча F-5E самолётларига қўнишга буйруқ берган.

Тайванда иккита F-5E қирувчи самолёти машғулот вақтида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Focus Taiwan нашри хабар бермоқда.

 Хабарда айтилишича, учувчилар катапулта ёрдамида самолётларни тарк этишга улгуришган.

Миллий қутқарув қўмондонлик марказининг сунъий йўлдош тасвири

«Пиндун шаҳридаги Сюхай порти яқинида иккита F-5E самолёти радарлардан ғойиб бўлди. Қирувчи самолётлар машғулот ўтказиш учуг Тайдун Чжихан базасидан парвоз қилганди», - дейилади хабарда.

 Ушбу ҳодисадан сўнг мамлакат мудофаа вазирлиги ҳавода бўлган барча F-5E самолётларига қўнишга буйруқ берган. Бундан ташқари, воқеа жойига қидирув-қутқарув гуруҳи жўнатилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид