Ўзбекистон | 14:39 / 22.03.2021
10311
2 дақиқада ўқилади

Хоразмда юпқа кийинган болаларни тадбирга жалб қилган МТТ ходимлари жазоланади

19 март куни Хоразм вилояти, Шовот туманида 35-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг (ДМТТ) тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирдан олинган фотосуратлардан бири ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлди. Унда кичик ёшдаги болалар юпқа кийимларда туман ҳокими Ҳакимбой Отахонов ва бошқа иштирокчилар олдида рақс тушгани акс эттирилган. Совуқ об-ҳаво шароитида болаларнинг юпун ҳолда тадбирга жалб этилгани одамларнинг эътирозига сабаб бўлган.

Хоразм вилояти Мактабгача таълим бошқармаси (МТБ) хабарига кўра, рақс тушгунга қадар болаларнинг эгнида иссиқ кийимлари, курткалари бўлган. Рақс бошланишидан олдин улар курткаларини ечишган. Рақс тугагач, яна кийиб олишган. Бундан ташқари, 19 март куни ҳаво ҳарорати 18-20 даража илиқ бўлган.

МТБ томонидан турли тадбирларни карантин талабларига риоя қилмаган ҳолда ташкил этиш мумкин эмаслиги ҳақида вилоятдаги барча МТТ директорлари ва ходимлари огоҳлантирилган. Аммо 35-сонли ДМТТ ходимлари бунга амал қилмаган.

МТБ Шовот туманидаги тадбирга болаларни жалб қилиб, карантин талабларига риоя қилмасдан, уларнинг юпқа кийимда тадбирда рақс тушишига имконият яратиб берган ходимларга тегишли тартибда интизомий жазо чоралари кўрилишини маълум қилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти