Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ 30 йил ичида биринчи марта Хитойга нисбатан санкциялар киритмоқда
Бунгача ЕИ 1989 йилда Пекиндаги Тянанмэн майдонидаги намойишлар аёвсиз бостирилганидан сўнг Хитойга қурол етказиб беришга эмбарго киритганди.
ЕИ кенгаши инсон ҳуқуқлари мунтазам бузилиши сабабли ташқи ишлар вазирлари даражасида Хитойга нисбатан санкциялар киритишга келишиб олди.
Қайд этилишича, бу 30 йилдан ортиқ вақт давомидаги биринчи санкциялар пакети ҳисобланади.
Бунгача ЕИ 1989 йилда Пекиндаги Тянанмэн майдонидаги намойишлар аёвсиз бостирилганидан сўнг Хитойга қурол етказиб беришга эмбарго киритганди.
Санкциялар рўйхатига тўрт нафар жисмоний ва битта юридик шахс киритилди. Уларнинг ЕИдаги активлари музлатилади, Евроиттифоққа киришлари тақиқланади.
Брюссел ушбу санкцияларни уйғурларнинг геноцид қилиниши билан боғламоқда.
Ўз навбатида, Хитой ташқи ишлар вазирлиги Брюсселга қарши "кескин" жавоб чоралари қўлланилишини маълум қилган.
Мавзуга оид
09:16 / 12.05.2026
ЕИ исроиллик кўчманчиларга қарши янги санкцияларни келишиб олди
01:20 / 10.05.2026
Си Жинпинг ўз генералларига ишонмай қўйди – ОАВ
18:05 / 07.05.2026
Хитойнинг собиқ мудофаа вазирлари ўлим жазосига ҳукм қилинди
22:17 / 06.05.2026