Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Хитой заводидаги фожиа муносабати билан Си Жинпингга ҳамдардлик билдирди
Хитойнинг Хунан провинциясида мушаклар ишлаб чиқарувчи заводда рўй берган кучли портлаш оқибатида 30 га яқин одам ҳалок бўлди ва 60 дан ортиғи жароҳатланган эди.
Фото: REUTERS / cnsphoto
Президент Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Хунан провинциясидаги саноат корхонасида юз берган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Хитой раиси Си Жинпингга ҳамдардлик билдирди.
Давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик сўзларини йўллаб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади.
Хитойнинг Хунан провинциясида мушаклар ишлаб чиқарувчи заводда рўй берган кучли портлаш оқибатида 30 га яқин одам ҳалок бўлди ва 60 дан ортиғи жароҳатланган эди.
Хитой раиси Си Жинпинг фожиадан сўнг расмийларга асосий тармоқларда хавф-хатарларни текшириш ва хавфни назорат қилишни кучайтириш, жамоат хавфсизлигини бошқаришни яхшилаш, одамлар ҳаёти ва мол-мулки хавфсизлигини таъминлаш бўйича топшириқ берди. У шунингдек айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирди.
Мавзуга оид
21:20
Президент Ўзбекистоннинг ЖСТ аъзоси бўлиш жараёнини жадаллаштиришни буюрди
18:41
Кўп квартирали уйда тўсиқ конструкциясини ўзбошимчалик билан бузган шахс жазоланади
18:00
Қурилиш объектлари видеокамера орқали онлайн назорат қилинади
17:46