18:46 / 23.03.2021
15309

Инҳа университети карантинга ёпилди. Талабалардан бирида вирус аниқланган

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 23 мартдан икки ҳафта муддатга онлайн таълимга ўтди. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати университетдаги манбасига асосланиб хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, университет талабаларидан бирида коронавирус аниқланган.

Университет матбуот хизмати ҳам бу хабарни тасдиқлаган. Расмий хабарда маълум қилинишича, университетнинг иккала биноси, жумладан, синф хоналари, лабораториялар, кутубхона, ошхоналар, йўлаклар, заллар, зинапоялар, лифтлар ва бошқа жойлар тўлиқ дезинфекция қилинган.

Ўзбекистонда март ойи ўрталарида эпидемиологик вазият ёмонлаша бошлади. Тошкент шаҳрида вирус чиққан мактаб ва боғчалар ёпилган. 

Бундан аввалроқ, Тошкентнинг Олмазор тумани ҳудудидаги талабалар шаҳарчасида жойлашган ётоқхоналардан бирида талабалар орасида, шунингдек, Андижон давлат университетининг 6 нафар ходимида коронавирус аниқлангани тўғрисида хабарлар берилганди.

ССВ маълумотига кўра, 22 март куни Ўзбекистоннинг 7 ҳудудида жами 113 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган (Тошкент шаҳрида 96 ҳолат) ва жами ҳолатлар сони 81 минг 559тани ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 988 нафар бемор даволанмоқда, шундан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top