Ҳиндистонда коронавируснинг қўшалоқ мутацияли янги тури аниқланди
22 март куни Белгияда коронавируснинг B.1.214 деб номланган янги тури аниқланганди.
Ҳиндистонда коронавируснинг қўшалоқ мутацияли янги тури аниқланди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
«Мамлакатда янги қўшалоқ мутация коронавируснинг бошқа турлари билан бир қаторда аниқланди», — дейилади Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Хабарга қўшимча қилинишича, ҳозирча мутацияларнинг пайдо бўлиши ва қатор штатларда аҳоли орасида коронавирус юқтиришнинг тезлашгани ўртасидаги боғлиқлик бўйича маълумотлар етарли эмас.
22 март куни Белгияда коронавируснинг B.1.214 деб номланган янги тури аниқланганди. Қайд этилишича, аҳолининг 4 фоизи ушбу штаммни юқтирган.
18 март куни Ҳиндистонда коронавируснинг британча, бразилча ва жанубий африкача штаммлари аниқланганди.
Мавзуга оид
09:20
Моди Ҳиндистоннинг Украина бўйича музокараларда воситачилигини таклиф қилди
23:31 / 22.10.2024
Ҳиндистон авиакомпанияларига бир суткада бомба тўғрисида 50 га яқин ёлғон хабар келиб тушди
20:18 / 21.10.2024
Ҳиндистон ва Хитой чегарадаги кескинликни юмшатишга келишиб олди
13:50 / 21.10.2024