Ўзбекистон | 12:32 / 25.03.2021
4937
5 дақиқада ўқилади

Адлия вазирлигига қўшимча функциялар юкланди

Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Norma’нинг ёзишича, ҳужжат билан президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3666-сон қарори 1-иловасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Адлия вазирлигига юкланган асосий вазифалар рўйхати кенгайтирилиши муносабати билан унинг қуйидаги соҳаларда амалга ошириши лозим бўлган функциялари белгиланди:

  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш;
  • қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан, шу жумладан Ҳисоб палатаси билан биргаликда соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишлар олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш;
  • қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва омилларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар олдига аниқ масалаларни қўйиш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, соҳага хос бўлмаган, такрорланувчи вазифа ва функцияларни қисқартириш, уларда ортиқча қоғозбозлик ва мажлисбозликка йўл қўймаслик юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • давлат органлари ва ташкилотларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш, уларнинг тегишли бўлинма раҳбарларини ижро интизомига риоя этилиши бўйича ўқитишда иштирок этиш.

Адлия вазирлиги томонидан бошқа соҳаларда амалга ошириладиган функцияларга ҳам тузатиш ва қўшимчалар киритилди.

Вазирлик норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалиётда қўллашдаги коррупциявий хавфларни таҳлил қилади ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларидаги коррупцияга сабаб бўладиган нормаларни аниқлайди, уларни бартараф этишга қаратилган чоралар кўради ва тавсиялар ишлаб чиқади.

Шунингдек, вазирлик қуйидагиларни амалга оширади:

  • қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини «Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда» рукни остида оддий ва халқчил тилда тушунтириш бўйича видеороликлар, инфографикалар ва бошқа кўргазмали материаллар тайёрлайди ҳамда уларни телевидение ва ижтимоий тармоқларда ёритиб боради;
  • қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси натижалари юзасидан видеороликлар тайёрлайди;
  • қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати бўйича «Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда» рукни остида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва «Тараққиёт стратегияси» маркази иштирокида фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ ва фуқароларни жалб қилган ҳолда телекўрсатувлар тайёрлайди.

Адлия вазирлиги жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизматлар кўрсатувчи нотариат, адвокатура тизимлари ва бошқа тузилмалар самарали фаолият юритишини таъминлаш юзасидан қуйидагиларни амалга оширади:

  • давлат нотариал идораси нотариусини лавозимга тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўтказиш тартибини белгилайди;
  • Нотариал палата билан келишилган ҳолда нотариуслар томонидан статистик маълумотлар тақдим этиш шаклларини тасдиқлайди ва муддатларини белгилайди;
  • хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини лицензиялайди;
  • Нотариал палата билан биргаликда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, шунингдек уларни ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
  • нотариуслар лавозимлари энг кам сонини тасдиқлайди ва муайян ҳудуддаги (нотариал округдаги) нотариуслар лавозимлари энг кам сонини белгилайди.

Адлия вазирлигига вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга мажбурий тартибда ижро этиш учун қуйидагиларни киритиш ҳуқуқи берилди:

  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасида аниқланган қоидабузарликлар, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар;
  • қонунлар, президент фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда «ljro.gov.uz» тизимига зарур маълумотларни ўз вақтида ва тўғри киритиш юзасидан кўрсатмалар.

Шунингдек Адлия вазирлиги адвокатлар ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга берилган лицензиялар амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилишга ҳақлидир.

Қуйидагилар янгиланди:

  • Адлия вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмалари;
  • вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари намунавий тузилмалари.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти