Ўзбекистонга икки ойда 85та электромобил олиб келинди
2021 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистонга хориждан 85та электромобил импорт қилинди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 78тага кўп.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг феврал ойида 32та электромобил импорт қилинган.
2021 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобиллар импорт қилингани ҳам очиқланди. Булар:
- Хитой – 55та;
- Туркия – 24та;
- Корея – 3та;
- АҚШ – 2та;
- Литва – 1та.
Шунингдек, сўнгги йилларда импорт қилинган электромобиллар сони ҳам айтилди:
- 2018 йилда – 13та;
- 2019 йилда – 39та;
- 2020 йилда – 131та.
Маълумот учун, 2021 йилнинг январ-феврал ойларида импорт қилинган электромобиллар учун 1,5 миллион АҚШ доллари сарфланган.
Аввалроқ, электромобилларга солиқ имтиёзлари берилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Молия вазирлиги Солиқ кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисида қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Унга кўра, электромобиллар божхона йиғимидан озод этилиши мумкин. Ҳозирда бу йиғим миқдори 20 еврони ташкил этади.
Мавзуга оид
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024