07:10 / 26.03.2021
2526

Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосар тайинланди

Шукурулла Атаниязов - Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шукурулла Атаниязов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари бўйича қўмитаси раиси лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Арисланбек Аллияров ва Қаллибек Бекбергеновлар қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосар этиб тайинланишганди.

Top