Ўзбекистон | 16:18 / 26.03.2021
3683
1 дақиқада ўқилади

Республикадаги 66 фоиз иссиқлик тармоқлари таъмирталаб аҳволда – вазир ўринбосари

2020 йилда республикадаги иссиқлик таъминоти корхоналари 345,2 млрд сўм зарар кўрган. Бу ҳақда 26 март куни АОКАда коммунал соҳадаги муаммоларни бартараф этиш мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсунов маълум қилди.

Қурбон Турсунов

2020 йилда Ўзбекистондаги иссиқлик таъминоти корхоналари 345,2 млрд сўм зарар кўрган бўлиб, бу зарарлар давлат бюджети томонидан тўлиқ қоплаб берилди. Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, бугунги кунда республикадаги мавжуд 648та қозонхонадан 495таси фаолият юритмоқда, 153та қозонхона носоз ҳолатдалиги аниқланган.

 Бундан ташқари, мамлакатдаги жами иссиқлик тармоқларининг 2810 километри, яъни 66 фоиз узунликдаги иссиқлик тармоқлари маънан ва жисмонан эскирган, таъмирталаб аҳволга келиб қолган.

 «Мавжуд эскирган тизим ва ускуналар энергия ресурсларини кўп сарфлаши, қозонхона ускуналарининг фойдали иш коэффициентини пасайишига, харажатларнинг эса меъёрдан ортиб кетишига, натижада хизматлар сифати ва самарадорлик пасайишига олиб келмоқда», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид