Жаҳон | 15:59 / 26.03.2021
6674
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШдан ўзиб кетишни мақсад қилмаганини билдирди

Хитой ТИВ вакилининг сўзларига кўра, Хитой ва АҚШ дунёнинг энг йирик икки иқтисодиёти ҳисобланади ва манфаатлар тўқнашганида улар ўртасида рақобат пайдо бўлиши ажабланарли ҳолат эмас.

Фото: AP

Хитой АҚШдан ўзиб кетишни мақсад қилмаган, фақат доимий равишда ўзидан ўзиб кетишга қарор қилган, деди Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Хуа Чуньин.

"Сиз Вашингтон Хитой АҚШдан ўзиб кетишига йўл қўя олмаслигини айтдингиз. Хитойнинг мақсади АҚШдан ўзиш эмас, балки янада яхшироқ бўлиб, ўзидан ўзиб боришдир", - деди Хуа Чуньин. 

Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакилининг қўшимча қилишича, Хитой ва АҚШ дунёнинг энг йирик икки иқтисодиёти ҳисобланади ва манфаатлар тўқнашганида улар ўртасида рақобат пайдо бўлиши ажабланарли ҳолат эмас.

Асосийси, бу ҳаёт-мамот жанги эмас, соғлом рақобат бўлиши керак, деди Хуа Чуньин.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Хитойнинг дунёдаги энг қудратли давлатга айланишига йўл қўймаслигини айтганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид