Жаҳон | 20:07 / 27.03.2021
6526
1 дақиқада ўқилади

Хитой ва Эрон 25 йилга мўлжалланган ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолади

Мазкур келишувга тамал тоши 2016 йилда ХХР раиси Си Цзинпиннинг Теҳронга ташрифи давомида қўйилганди. Эрон диний раҳнамоси Али Хоминаий ўшанда Пекин билан ҳамкорликни «тўғри ва оқилона» қадам деб баҳолаганди.

Фото: Reuters

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Теҳронда «сиёсий, стратегик ва иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида» келишув имзолади. Ҳужжатнинг амал қилиш муддати 25 йилни ташкил этади.

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг қайд этишича, келишув «Эрон—Хитой муносабатлари чуқурлашишига самарали таъсир кўрсатади».

Мазкур келишувга тамал тоши 2016 йилда ХХР раиси Си Цзинпиннинг Теҳронга ташрифи давомида қўйилганди. Эрон диний раҳнамоси Али Хоминаий ўшанда Пекин билан ҳамкорликни «тўғри ва оқилона» қадам деб баҳолаганди.

Бугунги кунда Хитой Эроннинг муҳим савдо ҳамкори ҳисобланади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид