08:06 / 29.03.2021
2999

Бўлажак куёв қасд олмоқчи бўлиб, бегуноҳ фуқаронинг уйини ёқиб юборди

2021 йилнинг 12 март кунидан 13 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс Фарғона шаҳри Фарғона кўчасида жойлашган кўп қаватли уйда яшовчи 48 ёшли Т.В. ва 32 ёшли Ш. А.ларга тегишли хонадонларнинг кириш эшиги ва деразасининг олдини ёнувчи суюқлик ёрдамида ёқиб юбориб, ҳодиса жойидан яширинган.

Маълум бўлишича, 23 ёшли Ш.Т. бу ишни фотиҳа қилинган бўлажак турмуш ўртоғининг оиласи билан  доимий равишда уриш-жанжал қилиб келганлиги сабабли, уларни қўрқитиб қўйиш мақсадида содир этганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “б” банди (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.  

Top