Тинч океани туби орқали Осиёдан Америкага алоқа кабели тортилади
Индонезия, Сингапур ва АҚШ компаниялари Тинч океани туби орқали ўтувчи, Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ва АҚШни боғловчи телекоммуникация кабелини тортади. Кабелнинг узунлиги 15 минг километрни ташкил қилади.

Фото: EPA
Лойиҳа иштирокчилари – Keppel Telecommunications, Telekomunikasi Indonesia ва Facebook компанияларининг қўшма баёнотида таъкидланишича, Bifrost деб номланадиган кабелни тортиш ишлари 2024 йилгача якунланади ва Тинч океанида амалга оширилган бундай турдаги энг йирик лойиҳа бўлади.
«Глобал алоқани таъминлашда сувости кабелларининг аҳамияти ахборотни узатиш қобилиятига талаблар ошаётган, булутли технологиялар, мобил қурилмаларни қўллаш ва 5-авлод алоқа тизимларини ёйиш жадал ривожланаётган ҳозирги вақтда критик нуқтага етмоқда», – дейилган компаниялар баёнотида.
Узунлиги 15 минг км.ни ташкил қиладиган кабел Шимолий Американинг ғарбий соҳилини Индонезия, Сингапур ва Филиппин билан боғлайди.
Бундан ташқари, Google компанияси ҳам Тинч океани орқали шунга ўхшаш кабел ўтказади. Унинг иштирокидаги Echo лойиҳасини 2023 йилгача якунлаш кўзда тутилган.
Янги кабеллар икки минтақа ўртасидаги интернет алоқа узатиш қобилиятини оширишга мўлжалланган.
«Echo ва Bifrost деб номланган ушбу кабеллар Ява денгизини кесиб ўтувчи янги йўналиш бўйича тортиладиган иккита илк кабел бўлади. Улар Транстинч океани ҳудудида интернет алоқа узатиш қобилиятини 70 фоизга оширади», – деб айтган Facebook вице-президенти Кевин Салвадори.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўрмон хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади
Ўзбекистон | 11:17
-
Tesla ва Трампнинг фирмалари акциялари Маск билан баҳсдан кейин қулади
Жаҳон | 11:13
-
Фойдаланишга топширилган объект камчиликларини бартараф этиш харажати қопланади
Ўзбекистон | 10:25
-
Испания ва Франция ўйинида 9 та гол урилди
Спорт | 10:24
Мавзуга оид

08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди

12:02 / 09.01.2025
«Хавф бўлмай турганда эркинликни қўллаб-қувватлайман, дейиш осон» — Дуров Цукербергнинг баёноти ҳақида

17:59 / 25.12.2024
Иқлим ўзгариши зилзилалар сонини ошириши мумкин

20:42 / 17.12.2024