Илк бор фазога фақат оддий фуқаролардан иборат экипаж жўнатилади

Фото: NASA
АҚШнинг SpaceX компанияси Inspiration 4 фазовий миссияси доирасида тарихда илк бор тўлиқ оддий фуқаролардан ташкил топадиган экипажни шакллантиришни якунлади.
30 март куни компаниянинг Crew Dragon фазовий кемасида орбитага парвоз қилажак экипаж аъзоларининг тўлиқ рўйхати эълон қилинди. Эътиборлиси, ушбу экипаж аъзолари орасида бирорта профессионал фазогир йўқ.
Орбитага экипажга сардорлик қиладиган тадбиркор Жаред Айзекман билан бирга 29 ёшли Хейли Арсено, 51 ёшли аёл тадбиркор Сиан Проктор ва Lockheed Martin компанияси ходими, собиқ ҳарбий учувчи — 41 ёшли Кристофер Семброски йўл олади.
Бўлажак миссия давомида Арсено борт шифокори, Проктор кема учувчиси, Семброски эса бортмуҳандис сифатида фаолият юритади.
Кема сардори — 38 ёшли Жаред Айзекман Shift4 Payments компанияси асосчиси ва ҳаваскор учувчи ҳисобланади. У миссияга кетадиган маблағни тўлиқ ўзи қоплайди. Бироқ миссия қиймати ошкор қилинмаган.
Айзекман фазога парвозидан АҚШнинг Мемфис шаҳридаги St. Jude Children's Research Hospital болалар шифохонаси учун 200 млн доллар хайрия йиғиш мақсадида фойдаланмоқда. Февралда эълон қилинган хайрия доирасида шифохона учун энг кўп пул эҳсон қиладиган исталган одам экипаж аъзоси бўлиши мумкинлиги маълум қилинганди. Айни вақтда 113 млн доллар йиғишга муваффақ бўлинган.
Айзекманнинг айтишича, йиғилиши кутилаётган хайрия маблағлари миссия қийматидан анча кўпроқни ташкил қилади.
Crew Dragon’нинг экипажи тўлиқ оддий фуқаролардан ташкил топадиган биринчи тижорий парвозини 2021 йил 15 сентябрдан кейин амалга ошириш режалаштирилган.
Парвоз олдидан экипажнинг барча аъзолари SpaceX’да пухта тайёргарликдан ўтишлари керак бўлади.
Фазовий кема орбитага Falcon 9 ракетаси ёрдамида учирилади. Миссия 540 км баландликда 3 кун давом этади. Шундан кейин Crew Dragon Флорида соҳиллари яқинида денгизга туширилади.
“Бу барча учун коинотни очиш йўлидаги муҳим даврдир”, — деб изоҳ берган миссияга SpaceX компанияси раҳбари Илон Маск.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин ва Трамп Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди – Кремль
Жаҳон | 23:40 / 04.06.2025
-
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?
Жаҳон | 22:38 / 04.06.2025
-
Nexia остида қолган аёл, 361 кг эшак гўшти ва коррупционер ҳоким ёрдамчилари - 4 июн янгиликлари
Ўзбекистон | 22:31 / 04.06.2025
-
Путин яқинда аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбурлигини айтди – Трамп
Жаҳон | 22:24 / 04.06.2025
Мавзуга оид

09:00 / 01.06.2025
NYT: Илон Маск Трампнинг сайловолди кампанияси вақтида гиёҳванд моддалар истеъмол қилган

02:03 / 31.05.2025
Трамп Маскка Оқ уйнинг олтин калитини топширди

09:50 / 29.05.2025
«Ваколат муддатим тугамоқда». Маск давлат ишидан кетишини эълон қилди

19:19 / 28.05.2025