Жаҳон | 23:50 / 31.03.2021
3212
1 дақиқада ўқилади

Молдовада май охиригача фавқулодда ҳолат режими киритилди

Молдовада коронавирус тарқалишига қарши 1 апрелдан 30 майгача фавқулодда ҳолат режими киритилади. Ушбу қарор ҳукумат илтимоси билан парламент томонидан қабул қилинган. 

Фото: Reuters

Фавқулодда ҳолат амал қилиши вақтида фавқулодда вазиятлар бўйича комиссия чегарани кесиб ўтишнинг махсус режимини киритиши, мамлакат ичида одамлар ҳаракатланишини чеклаши, фуқароларни ишларга жалб қилиши ҳамда касалликни тўхтатиш учун бошқа чоралар қабул қилиши мумкин.

Молдовада охирги 2 ҳафта давомида 100 минг кишига 635та касалланиш ҳолати, 100 беморга 2,1та ўлим қайд этилмоқда. Умуман олганда пандемия бошидан бери республикада коронавирусдан касалланганлар сони 228 мингдан ошган, 4,9 минг киши вирусдан вафот этган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид