Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони маълум қилинди
Ўзбекистонда, 2021 йил 1 февраль ҳолатига кўра 3 845 462 нафар шахс пенсия ва нафақа олади.
«Тараққиёт стратегияси» маркази Ўзбекистонда 2017-2021 йилларда пенсия ва нафақа олувчилар сони қанчалик ошиб келаётгани ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, сўнгги 4 йилда Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони қарийб 20 фоизга ошган. Жумладан, уларнинг сони:
- 2017 йилда – 3 141 100 нафар;
- 2018 йилда – 3 296 700 нафар;
- 2019 йилда – 3 484 800 нафар;
- 2020 йилда – 3 677 700 нафарни ташкил этган.
2021 йил 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 3 845 462 нафар шахс пенсия ва нафақа олади. Улардан:
- 3 440 699 нафар шахс пенсия;
- 404 763 нафар шахс нафақа олади.
Пенсия ва нафақа олувчиларнинг 43 фоизини эркаклар, 57 фоизини аёллар ташкил этади.
Пенсия оладиган шахсларнинг:
- 2 861 916 нафари ёшга доир;
- 388 210 нафари ногиронликка доир;
- 190 573 нафари боқувчисини йўқотганганлик пенсиясини олади.
Нафақа олувчиларнинг:
- 43 584 нафари ёшга доир;
- 325 170 нафари ногиронликка доир;
- 36 009 нафари боқувчисини йўқотганлик нафақасини олади.
Маълумот учун, 2021 йил 1 февралдан бошлаб белгиланган пенсия миқдорлари қўйидагича:
- Пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 минг сўм;
- Ёшга доир энг кам пенсиялар – 513 350 сўм;
- Болаликдан ногирон шахслар нафақаси – 513 350 сўм;
- Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз шахсларга бериладиган нафақа миқдори – 313 030 сўм.
Мавзуга оид
13:13 / 03.11.2025
Пенсия ва нафақалар 1–5 ноябрда карталарга тушади
20:04 / 29.10.2025
Хусусий секторда банд бўлган шахсларга ҳам нафақа тўланиши йўлга қўйилади
13:17 / 01.07.2025
Ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш тартиби белгиланди
18:38 / 30.06.2025