Ўзбекистон | 08:08 / 01.04.2021
2559
6 дақиқада ўқилади

Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими такомиллаштирилади

Президент қарори билан Олий Мажлис палаталари ва Вазирлар Маҳкамасининг тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Norma’нинг ёзишича, тартибга солиш тизимини баҳолаш (ТСТБ) − лойиҳа қабул қилиниши натижасида юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий оқибатларни аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжат (НҲҲ)нинг тартибга солиш мақсадларига эришилганини, самарадорлигини ҳамда тартибга солиш усулини қўллашда вужудга келган оқибатларни аниқлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи.

ТСТБ тизимини босқичма-босқич жорий этиш мақсадида:

а) 2022 йил 1 январга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи НҲҲ лойиҳалари ва қабул қилинган НҲҲлар тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилади:

  • хўжалик юритувчи субъектларга янги чекловлар ва янги турдаги рухсат бериш тартиб-таомиллари, лицензиялар жорий қилиш ёки мавжуд чеклов, рухсат бериш тартиб-таомиллари ва лицензияланадиган фаолият турларини бозор иштирокчиларининг янада кенгроқ доирасига татбиқ қилишни;
  • рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни ёки лицензияларни олиш учун қўшимча талаблар ва шартлар жорий этишни;
  • юридик шахслар устав капиталининг энг кам миқдорига нисбатан талабларни оширишни;
  • хўжалик юритувчи субъектларнинг белгиланган ҳуқуқларини қисқартириш (камайтириш) ёки уларга қўшимча мажбуриятлар ёхуд қўшимча харажатлар жорий қилишни;
  • хўжалик юритувчи субъектларга ҳар қандай турдаги имтиёз, кафолат, преференциялар белгилаш, шунингдек янги ҳуқуқлар, шу жумладан эксклюзив ҳуқуқлар беришни;

б) 2022 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик фаолиятига, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи барча НҲҲ лойиҳалари ва қабул қилинган НҲҲлар тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

НҲҲ лойиҳалари қуйидаги тартибда ТСТБдан ўтказилади:

1) тадбиркорлик фаолиятига, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига ҳамда атроф-муҳитга таъсир кўрсатишни назарда тутувчи НҲҲ лойиҳаси ишлаб чиқилганда, Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклга мувофиқ, ТСТБ бўйича ҳисобот тайёрланади;

2) лойиҳа ва ТСТБ бўйича ҳисобот ишлаб чиқувчи томонидан НҲҲ лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштирилиши орқали ўзи белгилаган, лекин 15 кундан кам бўлмаган муддатда мажбурий тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади. Шунингдек, ишлаб чиқувчи жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш муддати давомида лойиҳа ва ТСТБ бўйича ҳисоботни манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш учун НҲҲ лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимига жойлаштиради;

3) ишлаб чиқувчи жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари ҳамда манфаатдор тарафлар томонидан тақдим этилган таклифларни умумлаштиради ва уларни қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклга мувофиқ асосланган маълумотни ҳамда мазкур таклифлар асосида қайта ишланган лойиҳа ва ТСТБ бўйича ҳисоботни лойиҳа муҳокамаси муддати якунлангандан сўнг 5 кундан кўп бўлмаган муддатда порталга жойлаштиради;

4) сўнгра лойиҳа, ТСТБ бўйича ҳисобот ва ТСТБ юзасидан хулоса бериш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар тегишли соҳага таъсирини баҳолашни ўрганиш учун хулоса берувчи органларга тақдим этилади;

5) ТСТБ натижалари бўйича хулоса берувчи органлар томонидан 10 кун муддат мобайнида лойиҳа мақсадга мувофиқлиги, қайта кўриб чиқиш лозимлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса расмийлаштирилади ва ишлаб чиқувчига тақдим этилади;

6) лойиҳа ва ТСТБ бўйича ҳисобот ҳамда ТСТБ натижалари бўйича хулоса ва бошқа зарур материаллар, уларни белгиланган тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ҳамда амалга оширилган ТСТБ сифатини ўрганиш учун ишлаб чиқувчи томонидан Адлия вазирлигига киритилади;

7) Адлия вазирлиги ишлаб чиқувчи томонидан ТСТБ жараёнлари низом талабларига риоя этилганини ўрганади, ТСТБ ўтказиш жараёнлари низом талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда ўтказилган тақдирда, лойиҳани қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса беради;

8) ишлаб чиқувчи томонидан лойиҳани Олий Мажлис палаталарига, президент администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритишда унга ТСТБ бўйича ҳисобот, хулоса берувчи органлар ва Адлия вазирлиги хулосалари илова қилинади.

НҲҲ бўйича ТСТБ ишлаб чиқувчи ёки давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўз ваколатлари доирасида тартибга солиш предмети бўлган НҲҲ бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили 20 мартга қадар тасдиқланадиган НҲҲни ТСТБдан ўтказиш режасига мувофиқ амалга оширилади.

Адлия вазирлиги режага мувофиқ, қоида тариқасида, ҳар чоракда НҲҲнинг ТСТБдан ўтказилиши ҳолатини таҳлил қилади ва унинг натижалари бўйича ТСТБдан ўтказиш режаси бажарилиши ҳолати, ТСТБ бўйича ҳисоботлар умумламаси ҳамда қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифларни (мавжуд бўлса) назарда тутувчи ахборот-таҳлилий маълумотни Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлилий маълумотни кўриб чиқиш якунлари бўйича:

НҲҲни ТСТБдан ўтказиш натижаларини амалга оширишга қаратилган «йўл харитаси»ни тасдиқлайди;

НҲҲнинг тўлиқ ёки алоҳида нормаларини ўзгартириш тўғрисида таклифларни қонун лойиҳалари ишлаб чиқиш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш дастурига ёки қонуности НҲҲ лойиҳаларини тайёрлаш режаларига киритиш чораларини кўради.

ТСТБ жараёнлари ўтказилишини назорат қилиш Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади. У ҳар йили мамлакатда ТСТБ тизими ҳолати тўғрисида ахборот тайёрлаб, уни ОАВда эълон қилади ҳамда президент администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти