Низом лойиҳасига мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари махсус “балл” тизими орқали “юқори”, “ўрта” ва “паст” хавф тоифаларига ажратилади. Баҳолашда статистик маълумотлар, мурожаатлар, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ахборот манбаларидаги маълумотлар инобатга олинади.

Ҳужжатга кўра, хавфи юқори ва ўрта тоифадаги субъектларда профилактика тадбирлари ўтказилади. Агар хавфли ҳолатлар сақланиб қолса, текширув ўтказиш ташаббуси илгари сурилиши мумкин.

Шу билан бирга, инсон ҳаёти, соғлиғи, жамоат хавфсизлиги ёки атроф-муҳитга таҳдид аниқланган ҳолатларда профилактика тадбирларисиз ҳам текширув ўтказишга рухсат берилади.

Лойиҳада таъкидланишича, хавф даражаси паст деб баҳоланган тадбиркорлик субъектлари фаолиятига назорат органлари томонидан аралашувга йўл қўйилмайди.