Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда «Матиз» ва «Дамас» иштирокидаги «авария»да бир киши ҳалок бўлди
Қашқадарё вилояти Қарши туманида «Матиз» ва «Дамас» ўзаро тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган «Дамас»га қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган «Матиз» келиб урилган. Оқибатда, бир нафар шахс вафот этган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 2021 йил 26 март куни соат 13:55ларда давлат аҳамиятидаги 4Р 89 «Қарши–Талимаржон ИЭС» автомобиль йўлининг Қарши туман Сарой қишлоғи ҳудудидан ўтувчи 5-километрида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган «Дамас»га рўпарадан «Матиз» келиб урилган. Оқибатда, бир нафар шахс вафот этган.
Суриштирувларда аниқланишича, «Матиз» ҳайдовчиси ёмғир ёғиб турган ноқулай об-ҳавода эътиборсизлик қилиб бошқарувни йўқотган. Сўнг йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган ва бориб «Дамас»га урилган. Оқибатда, ҳар иккала машинанинг ҳайдовчилари, шунингдек, «Дамас»да йўловчи сифатида кетаётган шахс оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. «Матиз»да йўловчи сифатида кетаётган шахс эса оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган ҳамда кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.
Мавзуга оид
17:18 / 08.06.2026
Қашқадарёдаги портлашда 6 киши ҳалок бўлган
15:27 / 08.06.2026
Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш рўй берди
10:33 / 25.05.2026
Қашқадарёда иккита Nexia ва юк машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
15:09 / 24.05.2026