Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистоннинг Атирау областида коронавируснинг иккита янги штамми аниқланди
Атирау области бош санитар врачи Мадениет Танауовнинг маълумот беришича, республика лабораториясига мутация аниқланган 21та намуна жўнатилган.
Фото: Reuters
Қозоғистоннинг Атирау областида коронавируснинг иккита янги штамми аниқланди, деб маълум қилди област соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Асхан Байдувалиев.
Штаммлар намуналари ўрганиш учун мамлакат пойтахтига юборилган.
Атирау области бош санитар врачи Мадениет Танауовнинг маълумот беришича, республика лабораториясига мутация аниқланган 21та намуна жўнатилган.
Аввалроқ Қозоғистонда суткалик касалланишлар бўйича рекорд қайд этилгани тўғрисида хабар берилганди.