Гулнора Каримовадан мусодара қилинган «Сижжак» оромгоҳи сотувга қўйилди
«Сижжак» ва «Белдирсой» оромгоҳлари, «Пойтахт» бизнес маркази ва «Малика» савдо мажмуаси дохил 8 та йирик давлат активи оммавий сотувга қўйилди.

Фото: AsiaTerra
Давлат активларини бошқариш агентлиги президент фармонига мувофиқ хусусийлаштирилиши белгиланган 8 та давлат объектини оммавий савдога чиқарди.
Активларнинг 5 таси Тошкент шаҳрида жойлашган. Улар қуйидагилар:
- «Пойтахт» бизнес мажмуаси. 14 қаватли бино, майдони 34 минг квадрат метр. Бинода халқаро конференциялар ва бизнес форумлар ўтказиш мумкин.
- «Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси» биноси. 1,2 гектар ер майдонига эга. Ундан маъмурий бино ва офис сифатида фойдаланиш мумкин.
- «Маъмурий бино» (Собиқ Республика биржа маркази). Умумий майдони 1,1 гектар. Бинода савдо, хизмат кўрсатиш ва томоша концерт фаолиятини йўлга қўйиш мумкин.
- «Малика» савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси. Ер майдони 4,1 гектар. Мажмуада 120 дан зиёд тадбиркорлик субъекти ва савдо маркази фаолият олиб бормоқда.
- «Ичан қалъа» меҳмонхона мажмуаси. Ер майдони 0,6 гектар. Отелда 58 та хона ҳамда 5 та алоҳида коттежлар бор.
Қолган 3 та давлат активи Тошкент вилоятида жойлашган бўлиб, улар йил давомида ишлайди ва тайёр бизнес шаклида инвесторларга таклиф этилмоқда.
- «Белдирсой» дам олиш маскани. Ер майдони 46,1 гектар. Оромгоҳ 78 ўринга мўлжалланган меҳмонхона ва 16 та коттеждан иборат.
- «Қизил сув спорт соғломлаштириш» МЧЖ. Ер майдони 5,9 гектар. 110 кишилик 8 та коттеж, конференц зал, мини футбол майдончаси, сузиш ҳавзалари бор.
- «Сижжак» дам олиш маскани. Ер майдони 5,4 гектар. Ресторан, кинотеатр, қишки боғ, бар, сауна, спорт заллари, очиқ ва ёпиқ сув иншоотлари, коттежларни ўз ичига олади.
Маълумот учун, Бўстонлиқдаги «Сижжак» оромгоҳи биринчи президентнинг қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган, 2017 йил февралида суд ажрими билан мусодара қилинган эди. Кейинчалик бу маскан Триатлон федерациясига вақтинча текин фойдаланишга берилганди.
Сотувга қўйилган 8 та объектни Давактив сайтидаги «Виртуал кўриш 360» формати орқали кўриш мумкин.
Харид учун таклифлар 2021 йил 30 апрелга қадар қабул қилинади.
Мавзуга оид

23:15 / 26.04.2025
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести

23:08 / 24.04.2025
Ўзбекистонга Швейцария ва Белгиядан Гулнора Каримовга тегишли жами 290 млн доллар қайтарилиши мумкин

15:54 / 24.04.2025
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган маблағларидан 95 млн доллар Ўзбекистонга қайтарилган

10:56 / 24.04.2025