Tesla акциялари қиймати бир кунда 50 миллиард долларга ўсди
Tesla акциялари 5 апрелда NASDAQ биржасидаги савдо вақтида 7,9 фоизга қимматлашиб, бир донаси нархи 714 долларга етди. Бунинг эвазига акцияларнинг умумий қиймати 50 млрд долларга ошди.
Компания акциялари нархи Tesla 2021 йилнинг 1-чорагига кўра, бутун дунё бўйлаб мижозларига рекорд сонда – 184 минг 800 та машина етказиб берганини маълум қилгандан кейин юқорилаган. Таққослаш учун шуни айтиш мумкинки, Илон Маск компанияси 2020 йил 1-чорагида 88 минг 400 та машинани ўз эгаларига етказиб берган.
Мижозларга етказилган машиналарнинг катта қисми Model 3 ва Model Y моделларига тўғри келган.
Компания 2021 йил 1-чорагида 180 минг 338 та электромобил ишлаб чиқарган. 2020 йил 1-чорагида бу кўрсаткич 102 минг 672 та машинани ташкил қилганди. Tesla бутун дунёда чиплар танқислиги ва феврал охири-март бошида АҚШда эҳтиёт қисмлар етказиб берилишидаги муаммоларга қарамасдан, 2020 йилга нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмини деярли 2 баробарга оширишга муваффақ бўлган.
Прогнозларга кўра, компания жорий йилда 850 мингдан кўпроқ машинани мижозларга етказиши мумкин.
Умуман олганда, 2020 йилда Tesla 509 минг 737 та машина ишлаб чиқарган ва 499 минг 55 та машинани ўз эгаларига етказиб берган. Жорий январда компания 2020 йилга нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмини 50 фоизга оширмоқчилигини маълум қилган. Ушбу режага кўра, компания 2021 йилда мижозларга тахминан 750 мингта машина етказмоқчи.
Мавзуга оид
23:20 / 02.01.2025
Хитойнинг BYD компанияси электромобиллар савдоси бўйича Tesla’га яқинлашмоқда
08:43 / 02.01.2025
Лас-Вегасдаги Трамп меҳмонхонаси ёнида Tesla портлади, бир киши ҳалок бўлди
11:23 / 26.12.2024
Дунё электрсиз қолади, сунъий идрок одамлардан ўзиб кетади: Илон Маскнинг 2025 йил учун прогнозлари
20:59 / 20.12.2024