Ўзбекистон | 19:50 / 05.04.2021
2363
1 дақиқада ўқилади

Юнусобод туманидаги йўл таъмирлаш ишлари туфайли айрим кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида олиб борилаётган йўл таъмирлаш ишлари туфайли икки кўчада ҳаракатланиш вақтинчалик тўхтатилади.

Йўл таъмирлаш ишлари туфайли Юнусобод туманида 6 апрель куни қуйидаги йўл қисмлари ҳаракатланиш учун ёпилади:

1) Аҳмад Дониш кўчасидаги иккиламчи йўл — КҲАЙдан Боғиравон 2-тор кўчасигача;
2) Аҳмад Дониш кўчасидаги иккиламчи йўл — Боғиравон 2-тор кўчасидан КҲАЙгача;

«Мазкур йўл қисмида тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз!» дейилади ҳокимлик хабарида.

Бундан аввалроқ Юнусобод деҳқон бозори қаршисидаги йўлда юзага келган носозлик туфайли автомобиль ҳаракати чекланиши хабар қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид