Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чет эл банки биринчи марта «Халқ банки»га сўмда қарз беради
Россиянинг «Совкомбанк» банки «Халқ банки» билан 40 миллион доллар эквивалентидаги 418,9 миллиард сўм миқдорида Ўзбекистон миллий валютасида кредит бериш тўғрисида 4 йиллик кредит шартномасини имзолади.
Ҳужжатни «Совкомбанк» бошқаруви раиси Дмитрий Гусев ва Ўзбекистон «Халқ банки» бошқаруви раиси Фарҳод Саломов имзолади.
Тегишли ҳужжатни имзолаш маросими 6 апрел куни «Иннопром» халқаро саноат кўргазмаси доирасида бўлиб ўтди. 5-7 апрел кунлари Тошкентда «Иннопром. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги» бўлиб ўтмоқда.
«Совкомбанк» 1,5 трлн рубллик активларга эга универсал банк ҳисобланади. Банкда 17 минг ходим Россия Федерациясининг 988та аҳоли пунктида жойлашган 2334та филиал ва мини-офисларда ишлайди. Банкнинг халқаро миқёсдаги кредит рейтинглари: «ВВ», «ижобий» прогноз (Standard&Poor’s), «Вa1», «барқарор» прогноз (Moody’s), «ВB+», «барқарор» прогноз (Fitch Ratings).