Жаҳон | 16:51 / 06.04.2021
6018
1 дақиқада ўқилади

Россияда армиянинг жанговар тайёргарлигини текширувдан ўтказиш бошланди

Маълумот берилишича, апрел ойида турли миқёсдаги 4 мингдан ортиқ машғулотлар ўтказилади. Машғулотлар барча ҳарбий округлар ва Шимолий флотда бўлиб ўтади.

Фото: AP/Scanpix/LETA

Россия қуролли кучларининг жанговар тайёргарлигини текшириш бошланди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.

«Қуролли кучлар тайёргарлиги режасига мувофиқ, ҳарбий бошқарув органлари, тузилма ва ҳарбий қисмларда назорат текширувлари бошланди. Қўшинлар тактик, махсус-тактик ва икки томонлама машғулотлар ўтказиш учун полигонларга чиқди», — деди Шойгу.

Маълумот берилишича, апрел ойида турли миқёсдаги 4 мингдан ортиқ машғулотлар ўтказилади. Машғулотлар барча ҳарбий округлар ва Шимолий флотда бўлиб ўтади. Қўшимча қилинишича, барча турдаги қўшинлар текширилади.

 Аввалроқ Украина чегарадош ҳудудларда қуруқликдаги қўшинлар йиғинини эълон қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид