Чехия бош вазири яқинда тайинланган соғлиқни сақлаш вазирини истеъфога чиқарди
"Гап мен унинг ишидан қониқмаганимда эмас, муаммо шундаки, биз вазирлик қандай фаолият кўрсатиши кераклигига турлича қараймиз", - деди Андрей Бабиш.
Яқинда Чехия соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган Ян Блатни ҳукумат раҳбари Андрей Бабиш билан қарашлари тўғри келмагани учун истеъфога чиқарилди.
"Гап мен унинг ишидан қониқмаганимда эмас, муаммо шундаки, биз вазирлик қандай фаолият кўрсатиши кераклигига турлича қараймиз", - деди Бабиш.
Бабиш соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус билан боғлиқ вазият ўзгаришига тезкорлик билан жавоб қила олиши кераклигини бир неча бор таъкидлаганди. Унинг сўзларига кўра, Блатнининг истеъфосига вазирнинг муомала қилишни билмаслиги сабаб бўлди.
"Унинг тажрибаси йўқ эди", - деди Чехия бош вазири.
Блатнининг ўрнига Праганинг Виногради райони шифохонаси бош шифокори Петр Аренбергер вазир этиб тайинланди.
Мавзуга оид
10:40
Тошкентда Ўзбекистон ва Чехия ТИВ ўртасида меморандум имзоланди
16:00 / 18.10.2024
Чехия Украина учун ўқ-дориларни сотиб олишни давом эттиради
13:52 / 02.10.2024
Skoda ўзининг биринчи ихчам электрокроссовери — Elroq’ни тақдим этди
20:48 / 17.09.2024