Ўзбекистонда март ойидаги солиқ ва божхона тушумлари сезиларли ўсди
Республикада март ойидаги солиқ тушумлари февралга нисбатан 6 фоизга, божхона тушумлари эса 7,6 фоиз ортди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг Kun.uz’га маълум қилишича, солиқ тушумлари ҳажми 2021 йил 1 мартидан 31 мартигача бўлган даврда феврал ойи шу даврига нисбатан 6 фоизга ўсди.
Манбага кўра, солиқ тушумларининг сезиларли даражада ўсиши Сирдарё (52,3 фоиз), Сурхондарё (33 фоиз), Қашқадарё (23,6 фоиз), Наманган (23,5 фоиз), Жиззах (17, 4 фоиз), Тошкент (14 фоиз) вилоятлари, Тошкент шаҳри (10,8 фоиз) ва Қорақалпоғистон Республикасида (21,3 фоиз) кузатилган.
Шунингдек, март ойида божхона тўловларидан тушумлар ўтган ойга нисбатан 7,6 фоизга ўсгани маълум қилинган.
«Тушумлар ҳажмининг энг катта ўсиши Хоразм (2 баравар), Сирдарё (49,9 фоиз), Aндижон (49,7 фоиз), Сурхондарё (39,8 фоиз), Навоий (30,9 фоиз), Бухоро (20,9 фоиз) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (21,7 фоизга) кузатилган», дейилади маълумотда.
Феврал ойида давлат бюджетига солиқ тушумлари январдагига нисбатан 8,2 фоизга ортган эди. Бунда тушумлар ҳажмининг энг катта ўсиши Қашқадарё вилоятида (38,3 фоиз) кузатилган.
Шунингдек, божхона бўйича тушумлар февралда январга нисбатан 3,7 фоиз ўсиб, энг катта кўрсатгич Сурхондарё вилояти (83,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.
Маълумот учун, Давлат солиқ қўмитаси маъмурлаштирадиган солиқлар бўйича тушумлар 2020 йилда 103,6 триллион сўмни ташкил этган.
Давлат божхона қўмитаси маъмурлаштирадиган солиқлар бўйича тушумлар ҳажми эса ўтган йили 24,7 триллион сўм бўлган.
Аввалроқ 2021 йил 1 апрелдан бошлаб фойда солиғи бўйича айрим солиқ имтиёзлари бекор бўлиши хабар қилинганди. Хусусан, хўжалик юритувчи субъектларнинг 5 йил мобайнида ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни сўндириш харажатларига ҳамда лизинг объекти қийматини тўлашга йўналтирилган инвестиция суммаларига фойда солиғи бўйича солиқ базасини камайтириш ҳуқуқига доир имтиёз тўхтатилиши келтирилган.
Мавзуга оид
19:30 / 31.01.2023
Имтиёз, қулайлик ва йўқолаётган бюрократия – божхона тизимида нималар ўзгарди?
23:41 / 11.01.2023
Заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқиш бўйича енгиллик берилди
07:32 / 07.01.2023
Ўзбекистонга олиб кириладиган товарлар учун божхона тўловларини аниқлаш тартиби ўзгаради
08:28 / 28.12.2022