Жаҳон | 02:21 / 07.04.2021
5733
1 дақиқада ўқилади

Сурияда мина портлаши оқибатида бир неча турк ҳарбийси ҳалок бўлди

Фото: Xinhua

Сурия шимолидаги Ҳасака вилоятида юз берган иккита портлаш оқибатида 10дан ошиқ  турк ҳарбийси ҳалок бўлди ва яраланди. Дастлабки маълумотларга кўра, гап миналар портлаши ҳақида бормоқда.

Сурияда инсон ҳуқуқларини мониторинг қилиш маркази маълумотларига кўра, воқеа оқибатида 4 нафар ҳарбий ҳалок бўлган, 7 нафари яраланган. “РИА Новости” ахборот агентлиги манбаси эса 12 нафар ҳарбий ҳалок бўлгани ва яраланганини маълум қилган.   

Суриянинг Al-Watan нашрининг хабар беришича, бир неча турк ҳарбийси ва Туркияни қўллаб-қувватловчи қуролланган гуруҳлар жангарилари Тел-Тамердан 38 км узоқликдаги Рас-ал-Айн шаҳри яқинида пиёда аскарларга қарши миналарга тушиб қолган.

Тел-Тамер яқинида Туркиянинг ҳарбий базаларидан бири жойлашган. 2017 йилдан бошлаб Туркия қуролли кучлари Сурия шимолида курд қуролли тузилмаларига қарши 3та ҳарбий амалиёт ўтказган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид