Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Россияга ташриф буюриши кутилмоқда
Танзила Норбоева 2019 йил октябрда Россия юқори палатаси раҳбари Валентина Матвиенко билан учрашганди.
Яқин вақт ичида Россияга Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси кенгаши раисининг ўринбосари Николай Журавлёв маълум қилди, деб хабар берди Kun.uz мухбири.
«Парламентларнинг юқори палаталари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг муваффақиятли иш тажрибасини қайд этмоқчиман. Ўтган йил сентябрда ўтказилган йиғилишда икки мамлакат қонунчиликларини уйғунлаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинганди. Бу борадаги ишларни давом эттириш учун яқин вақт ичида Россияга Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация ташриф буюриши кутилмоқда», – деди Журавлёв Тошкентдаги «Иннопром» кўргазмасида.
Танзила Норбоева 2019 йил октябрда Россия юқори палатаси раҳбари Валентина Матвиенко билан учрашганди. Федерация кенгаши спикери Ўзбекистонга ташрифи чоғида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ҳамкасблари ва президент Шавкат Мирзиёев билан учрашган ҳамда Бухорога борганди.
Мавзуга оид
22:24 / 15.10.2024
Марказий Осиё тарихида илк бор Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилади
12:00 / 11.10.2024
Танзила Норбоева Имомали Раҳмон билан учрашди
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024