Жамият | 09:43 / 08.04.2021
2408
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда фермернинг ўғли отасига тегишли ерни сотаётганда ушланди

Самарқанд вилояти Ургут туманида фермер хўжалиги раҳбарининг ўғли отаси тасарруфида бўлган ер майдонидан бир қисмини сотаётган пайтда ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ургут туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, шу туманда яшовчи фуқаро А.Э. отаси раҳбарлик қиладиган «О.С.» фермер хўжалигига тегишли бўлган 1,2 гектар ер майдонини сотаётганда ушланган.

Қайд этилишича, у фуқаро У.С.нинг ишончига кириб, ерни унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 14 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Э.га нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид