Сергели йўналишида метро ҳаракати тўхтаб қолди
Поезд тўхтаб қолгач, йўловчилар вагонлардан чиқиб пиёда йўлга тушган.

Тошкент метросининг «Сергели» йўналишида ҳаракатланган поезд тўхтаб қолди. Kun.uz мухбирининг воқеа жойидан хабар беришича, ушбу йўналишда «Чилонзор» йўналишидаги «Олмазор» бекати томон ҳаракатланган метро поезди ер усти йўлида тўхтаб қолган.
«8 апрел, соат 10:45. Сергелидан келувчи поезд ер усти йўлида тўхтаб қолди. «Олмазор» ва 1-бекат оралиғида тўхтаган поезд машинистининг айтишича, бунга техник муаммо сабаб бўлган.
15 дақиқа кутишдан сўнг вагонлардан чиқиб пиёда йўлга тушдик. Йўлда кўрдикки, составни энергия билан таъминловчи қурилмалар парчаланиб кетган ва 30-50 метр масофага сочилган», – дейди мухбир Руслан Рамазанов.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар беришича, йўналишда ҳаракат тўхтатилгач, йўналиш бўйлаб бепул автобуслар хизмати ташкил этилган. Айни вақтда «Тошкент метрополитени» УК раҳбарияти воқеа жойида ҳодиса сабабларини аниқламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 26 декабр куни Сергели тумани аҳолисига қулайлик яратувчи икки инфратузилма объекти – ер усти метроси ва йўл ўтказгич фойдаланишга топширилганди.
Шунингдек, жорий йил 19 март куни «Олмазор» ер ости метро бекатидан Сергели йўналишининг «Чоштепа» ер усти метро бекати томон ҳаракатланиб кетаётган 4 вагонли таркиб тўхтаб қолган ва натижада шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган навбатдаги таркиб тўхтаб турган вагонга бориб урилган.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Техинспекция «Дубай шоколади»да хавфли бактерияларни аниқлади
Ўзбекистон | 07:51
-
Ўзбекистоннинг кўп асрлик 9 туп дарахти махсус халқаро рўйхатга киритилди
Ўзбекистон | 07:35
-
Саудияда оч ва бошпанасиз қолган зиёратчилар Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон | 07:32
-
Шукрулло Исроиловга тегишли автомобилни олиб қочган йигит қамалди
Ўзбекистон | 07:21
Мавзуга оид

10:02 / 10.04.2025
Тошкентда ёнғин чиққан уйда икки йигит пичоқлангани маълум бўлди

10:51 / 08.04.2025
Сергелидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди

22:38 / 23.03.2025
Сергелида янги қурилаётган бинода ёнғин юз берди

12:00 / 12.10.2024