Арманистон мудофаа вазирлиги ходимлари вазирлик биносидан вертолётларда эвакуация қилинмоқда
Қорабоғда бедарак йўқолган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари пайшанбадан буён Арманистон мудофаа вазирлигига кириш ва чиқишни, Гюмри-Ереван ва Гюмри-Ванадзор автотрассалари, Ереван-Гюмри темир йўлини тўсиб қўйишган.
Арманистон мудофаа вазирлиги ходимлари Қорабоғ урушида бедарак йўқолган ҳарбийларнинг ота-оналари норозилик акцияси ўтказаётгани сабабли вазирлик биносидан вертолётларда эвакуация қилинмоқда.
Арманистон телеграм-каналларида эвакуация жараёни тасвирланган видеолавҳалар тарқалмоқда. Шу билан бирга, бинога вертолётларда озиқ-овқат етказилмоқда.
Қорабоғда бедарак йўқолган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари пайшанбадан буён Арманистон мудофаа вазирлигига кириш ва чиқишни, Гюмри-Ереван ва Гюмри-Ванадзор автотрассалари, Ереван-Гюмри темир йўлини тўсиб қўйишган.
Улар қидирув ишлари бориши, фарзандларининг аҳволи тўғрисида маълумот берилиши ҳамда ҳарбий асирлар қайтарилишини талаб қилишмоқда.
Арманистон ҳукумати бедарак йўқолган ва асирга олинган ҳарбий хизматчилар сони ҳақида маълумот бермаяпти.
Мавзуга оид
10:10 / 09.10.2024
РФ чегарачилари Арманистон ва Эрон чегарасини қўриқлашни тўхтатади
20:10 / 02.10.2024
Ўзбекистонлик хоккейчилар илк маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этади
20:16 / 27.09.2024
Арманистон Боку билан тинчликка эришиш учун Конституциясини ўзгартиришга тайёр
20:33 / 18.09.2024