Жамият | 20:44 / 09.04.2021
5080
1 дақиқада ўқилади
Чилонзорда озиқ-овқат дўкони ва тикувчилик цехида ёнғин содир бўлди
Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги икки объектда ёнғин келиб чиқди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беришича, 9 апрель куни соат 18:49да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Навбаҳор кўчаси «Чархи Комолон» МФЙ ҳудудидаги озиқ-овқат дўкони ва тикувчилик цехида ёнғин келиб чиққан.
Ҳодиса юзасидан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 18:55 да воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин 19:14да ўраб олиниб, 19:25да тўлиқ бартараф этилди.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.