08:05 / 09.04.2021
1717

Қорақалпоғистоннинг 14 туманидаги 21 та ҳудудда тоза ичимлик суви чиқарилди

Бу ишлар «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан Қорақалпоғистоннинг олис ҳудудларида амалга оширилган.

Фонд матбуот хизматининг хабар беришича, ҳомийлар жалб қилиниб, ичимлик суви танқис бўлган Қорақалпоғистон Республикасининг 14 та туманидаги овул ва қишлоқларда 21 та қудуқ ҳамда ер ости артезиан сувлари чиқариб берилган.

Тахтакўпир тумани Водхоз посёлкаси аҳлининг сўзларига кўра, аҳоли ёз ва қишда ичимлик сувидан азият чекади. Посёлкада 14 метр чуқурликдан тоза ичимлик суви чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Замин» фонди 2 йил ичида Қорақалпоғистон ва Бухоронинг 30 та мактабида ичимлик суви таъминоти ҳамда канализация тизими яратилишини маълум қилганди (https://t.me/kunuzqoraqalpogiston/2937).

Top