Ўзбекистон | 09:41 / 10.04.2021
4617
2 дақиқада ўқилади

«Тўполанг» сув омборидан хавфсиз фойдаланиш чора-тадбирлари қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги «Тўполанг» сув омборидан хавфсиз ва самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.

Ҳужжат билан Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Молия вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Тўполанг» сув омборини «Ўзбекгидроэнерго» АЖга унинг устав капиталидаги давлат улушини объект баланс қийматига ошириш ҳисобига бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Сув хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлигига «Ўзбекгидроэнерго» АЖ билан биргаликда бир ой муддатда объект барча иншоотлари, асосий воситалари (механизмлар, автотранспорт воситалари) ва товар-моддий бойликлари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, белгиланган тартибда топширилиши ва қабул қилинишини таъминлаш топширилди.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖга:

а) 2021 йил давомида объект бошқарув тизимини ўз ичига олувчи сув ресурсларини бошқариш, объект техник ҳолати ишончлилигини кузатиш ишларини мунтазам амалга оширишга қаратилган назорат-ўлчаш ва сейсмик хавфсизлик қурилмалари, локал хабар бериш тизимини автоматлаштириш ҳамда қўриқлаш муҳандислик-техник воситалари билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилишини;

б) объектдан фойдаланишда:

унинг хавфсиз ва ишончли ишлашини, жумладан сувни тўплаш ва чиқаришда сув омборидан фойдаланиш қоидаларига қатъий амал қилинишини;

сув омборидан Гидрометеорология хизмати маркази маълумотлари ва ўртача кўп йиллик сув сарфларига кўра ишлаб чиқилган ва Сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган жадвал асосида сув чиқарилишини;

сув ҳисоби ва ҳисоботи «Тўполанг ГЭСлар каскади» УК томонидан амалга оширилишини ҳамда маълумотлар тизимли равишда Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этиб борилишини таъминлаш топширилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид