20:00 / 11.04.2021
20230
Реклама

UNITS инновацион тариф режасида қулай янгиланишлар

Баҳор – ёқимли янгиланиш вақти! Ўз абонентларига миллий оператори энг қулай шарт-шароитларни тақдим этишга интилаётган UZTELECOM фаол абонентларнинг барча талаб ва таклифларини инобатга олишга доимо ҳаракат қилади. Шу мақсадда, ноёб ҳисоб-китоб тизимига эга UNITS инновацион тариф линиясини «янгилаш» ғояси пайдо бўлди!

Эндиликда UNITS 3500 абонент тўловининг бошланғич нархини 20000 сўмга ўзгартирмаган ҳолда қўшимча 500 UNIT'ни ўз ичига олди, бундан ташқари эса тариф режасининг амал қилиш муддати 15 кундан 30 кунгача узайтирилди.

UNITS 7000, UNITS 10000, UNITS 13000, UNITS 17000, UNITS 21000 тариф режаларини бошланғич нархи эвазига абонентлар уларни қўшимча 1000 UNIT билан сотиб олишлари мумкин! Масалан, 45000 сўмлик UNITS 10000, худди шу нарх эвазига энди UNITS 11000 айланди! Фойдаси яққол намоён!

Ушбу тариф режаларига ўтиш деярли ҳар қандай тариф режасидан *777# USSD-буйруғи ёрдамида ёки 9999 рақамига SMS юбориб, шахсий кабинетингиз ёки MyUZTELECOM мобил иловаси орқали, шунингдек савдо офисларидаги ёки call-марказдаги операторлар ёрдамида амалга оширилади. 

UNITS – бу ноёб, инновацион, мослашувчан тариф режаси бўлиб, ҳозирда Ўзбекистон мобил алоқа бозорида унга ўхшаши йўқ. UNITS ёрдамида ҳар ким ўз ресурсларидан ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб фойдаланиш имкониятини қўлга киритади. Тарифни улаганда сиз мегабайт, дақиқа ёки SMS сотиб олмайсиз! Сиз UNIT'ларни оласиз – мобил алоқа учун универсал ўлчов бирлиги! Ҳисоблаш жуда оддий: 1 UNIT = 1 МБ = 1 дақиқа = 1 SMS. Ва энг яхши томони шундаки, қанча кўп бирлик сотиб олсангиз, охир-оқибат ҳар бири сизга арзонроққа тушади!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top