Ўзбекистон | 11:09 / 12.04.2021
5406
2 дақиқада ўқилади

13 апрел куни ҳаво ҳарорати 28 даражагача кўтарилади

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 13 апрел куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8 даража илиқ, кундузи 19-21 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид