Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple янги iPad Pro ишлаб чиқаришда муаммога дуч келди
Бутловчи қисмлар етишмовчилиги боис Тайвандаги Mini-LED дисплей етказиб берувчи компаниялардан бири ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатган.
Apple компанияси ишлаб чиқаришдаги жиддий муаммога дуч келгани сабабли янги iPad Pro моделларини етказиб бериш ҳажмини қисқартириши мумкин, деб ёзади Bloomberg агентлиги.
Агентлик манбаларининг сўзларига кўра, бунга янги Mini-LED дисплей етказиб беришдаги узилишлар сабаб бўлмоқда.
Тайвандаги Ennostar Inc., General Interface Solution Holding Ltd ва Taiwan Surface Mounting Technology Corp компаниялари Mini-LED дисплей етказиб берувчи дунёдаги асосий компаниялар ҳисобланади. Агентлик манбасининг айтишича, бутловчи қисмлар етишмовчилиги боис компаниялардан бири ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатган.
Аввалроқ Apple апрелда янги iPad Pro планшетларини тақдим этиши маълум қилинганди. Улар янгиланган процессор ва камерага эга бўлади, аммо экран диагоналлари ўзгаришсиз — 11 ва 12,9 дюймлигича қолади.
Мавзуга оид
18:16 / 19.06.2026
Буклама iPhone Ultra хусусиятлари ошкор қилинди
18:14 / 18.06.2026
Apple смартфонлари қимматлайди - Тим Кук бунинг сабабини тушунтирди
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026