Ўзбекистон | 09:36 / 12.04.2021
3340
2 дақиқада ўқилади

Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат реестридан чиқарилади

Адлия вазирлиги томонидан «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруқ чиқарилди.

Рўйхатга мувофиқ, 44та норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат реестридан чиқарилади. Қуйидаги ҳужжатлар ҳам рўйхатга киритилган:

Марказий депозитарийнинг савдо ва ҳисоб-китоб-клиринг тизимлари билан ўзаро фаолияти тартиби;

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг таълим дастурларини халқаро аккредитацияга тайёрлаш мақсадида уни аттестациядан ўтказишнинг махсус мезонлари;

«Марказий депозитарийнинг савдо ва ҳисоб-китоб-клиринг тизимлари билан ўзаро алоқадорлиги тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруқ;

Ўзбекистон Республикаси банкларида асосий воситалар, номоддий активлар, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг бухгалтерлик ҳисоби бўйича йўриқнома;

«Ўзбекистон Республикасининг берилган радиочастоталарини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ.

Ҳужжат «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунга, президентнинг 13.04.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига, Вазирлар Маҳкамасининг 9.10.1997 йилдаги «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қабул қилинган.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.03.2021 йилдан кучга кирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид