Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда камбағаллар сони ошди – тадқиқот
Шу билан бирга, Қозоғистон бой одамлар сони ўсиши бўйича дунёнинг топ-10 мамлакати қаторидан ўрин олган.
Қозоғистонликлар камбағаллашиб бормоқда, яшаш минимумидан кам даромад топадиганлар 20 фоизга кўпайди, дейилади Finprom.kz портали ўтказган тадқиқот хулосасида.
2020 йилда яшаш минимумидан кам даромадга эга бўлган оилалар сони 12 фоизга ошиб, 140,6 мингтага етган. Бу оилаларда 858,5 минг киши яшайди – бир йил аввалгига нисбатан 20,1 фоизга кўп.
Порталнинг маълумот беришича, мамлакатда бир йил аввал бундай кам даромадли оилалар сони 125,5 мингта бўлган.
Шу билан бирга, Қозоғистон бой одамлар сони ўсиши бўйича дунёнинг топ-10 мамлакати қаторидан ўрин олган.
Statista.com сайтининг маълумотига кўра, Қозоғистонда 2020–2025 йилда бой одамлар сони 33 фоизга кўпайиши прогноз қилинган.
Мавзуга оид
09:40 / 14.10.2025
Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатлари қоплаб берилади
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025
Бахтиёр Саидов Қозоғистоннинг янги ташқи ишлар вазирини табриклади
23:09 / 29.09.2025