Жаҳон | 17:13 / 13.04.2021
3827
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Германиядаги ҳарбийлари сонини оширади

Пентагон раҳбари Ллойд Остин Германиядаги АҚШ кучларининг кенгайиши «НАТОнинг қўллаб-қувватлаши белгиси» эканини айтди.

Фото: Getty Images/Lennart Preiss

АҚШ ҳукумати Германиядаги ҳарбийларини қисқартириш фикридан қайтди. Бунинг ўрнига, улар сони оширилади. Бу ҳақда Германия мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр маълум қилди, деб ёзади Интерфакс.

«Бу яхши хабар, АҚШ Германиядан қўшинларини олиб чиқиш режасидан қайтди, аксинча, бу кучлар яна 500 кишига кўпаяди», – деди Крамп-Карренбауэр.

Ўз навбатида, Пентагон раҳбари Ллойд Остин Германиядаги АҚШ кучларининг кенгайиши «НАТОнинг қўллаб-қувватлаши белгиси» эканини айтди.

2020 йил июнда АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Германиядан 9,5 нафар америкалик ҳарбийни олиб чиқиб кетмоқчи экани маълум бўлганди. Бу мамлакатда 25 минг нафар АҚШ ҳарбийси қолиши режалаштирилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид