Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕХҲТ раиси Тошкентга келди
13 апрел куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линде икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Анн Кристин Линде Ўзбекистон президенти қабулида бўлади.
«Дунё» ахборот агентлигига кўра, ташриф дастурида Олий Мажлис Сенати ва Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.
Учрашувларда ЕХҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорлик ва Ўзбекистон-Швеция алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Мавзуга оид
10:24 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлу билан учрашди
19:26 / 21.05.2026
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ билан кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
10:23 / 16.01.2026
Гренландия масаласи: ЕХҲТ “дарҳол жавоб беришга тайёр”
21:07 / 08.12.2025