Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари иссиқ об-ҳаво кузатилади
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати 22-27 даража иссиқ атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Кейинги 3 кун ичида республика бўйича апрел ойи ўртаси учун меъёрий қийматларга яқин бўлган ҳаво ҳарорати билан илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Республика ҳудудининг кўп қисмида бу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат якшанба куни Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, душанба куни эса республика шимолида баъзи жойларда ёмғир ёғиши момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 16-19 апрелда кечалари 9-14 даража илиқ, кундуз кунлари 22-27 даража иссиқ атрофида бўлади.
Дам олиш кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
20 апрелда Ўзбекистон ҳудудига шимолий-ғарбий оқим билан Россия ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. 20-21 апрелда кўпгина вилоятларда ( республиканинг шимолидан ташқари) ёмғир ёғади, шамол кучайиши кутилмоқда. Ҳафтанинг ўртасига келиб, ҳарорат 10-12 даража илиққача пасаяди.